Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда "Автомобилсиз ҳовли" концепциясини амалга ошириш таклиф қилинди

Тошкент маҳаллаларини "қизил"дан "яшил тоифа"га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди.

169views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги секторлар, ободонлаштириш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш, идора ва бошқармалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги "Кўтарма" маҳалласида бўлди.
Ташриф давомида мазкур маҳаллани "қизил тоифа"дан чиқаришга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков аҳоли учун муносиб яшаш ва дам олиш учун шароит яратиш, "Автомобилсиз ҳовли" концепциясини амалга оширишни таъминлаш мақсадида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш, аҳоли ўртасида ишсизлик даражасини пасайтириш зарурлигини таъкидлади.
Аҳоли зич жойлашган туман ва маҳаллада, хусусан, кўп қаватли турар-жой мажмуалари кўплиги, тезкор хизматларнинг кириши имкони, болалар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи бошқа жойлардан кўра кескинроқ эканлиги айтилди.
169views0replies
0

Комментарии