Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ўзбекистонликларни ўзгарувчан об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

339views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +22...+27 даража, жанубда +30 даражагача гача бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида
ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати +15...+20 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даражагача пасаяди.
10-11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна +22...+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади.
12-14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
9 ва 12-14 апрель кунлари тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +24...+26 даража бўлади.
9 апрель куни эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +16...+18 даража бўлади. 10-11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.
12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +18...+23 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7...+12 даража бўлади.
339views0replies
0

Комментарии