Поиск
RUUZ

Общество

Россиядан шакар импорти чекланиши бу йилги шакар нархига таъсир қиладими?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда шакар нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарга изоҳ берди.

188views0replies
0

Asia-Plus / Иллюстрация

Ўзбекистон ички бозорида шакар нархининг қимматлашувига олиб келиши ҳақида айтилган хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди.
Ўзбекистонда шакарга бўлган йиллик талаб ўртача 650-700 минг тоннани ташкил этади.
"Ангрен Шакар" ва "Хоразм Шакар" МЧЖ шакар ишлаб чиқариш корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 900 минг тоннадан кўп бўлиб, бу ички бозорни талабидан ортиғи билан таъминлашга етарли.
"Россия Федерацияси томонидан шакар экспортини чеклаш Ўзбекистоннинг ички бозорида танқисликни келтириб чиқармайди, чунки республикамиздаги йирик шакар ишлаб чиқарувчи заводларнинг фаолияти Россия билан боғлиқ эмас ва 2023 йилда хом-ашё, асосан, 762 минг тонна миқдорида (шакар чиқиши 98 фоиз) Бразилия ва Ҳиндистондан импорт қилинган", - дейилади хабарда.
Айни пайтда иккита шакар ишлаб чиқариш заводлари томонидан биржага ички бозор учун ҳар куни 2 100 тонна маҳсулот чиқарилаётган бўлиб, унинг атиги ўртача 300 тоннаси сотилмоқда, холос.
Шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар маълумотига кўра, бугунги кунда етарли (4 ойлик савдо учун) шакар ва шакар хом-ашёси захираси мавжуд бўлиб, Бразилиядан хом-ашё кириб келиши давом этмоқда.
Тайёр шакар маҳсулоти импорти чекланадиган бўлса, маҳаллий корхоналар томонидан ички талабни тўла қондириш имконияти мавжуд.
188views0replies
0

Комментарии