Поиск
RUUZ

Происшествия

Самара вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор

Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автобус ЙТҲга учраши натижасида бир неча киши вафот этди. 10 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган.

164views0replies
0

t.me/ugibdd63

8 апрель куни тахминан соат 01:00 да Россиянинг Самара вилояти Кинелский туманида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган ва йўловчи ташишни амалга ошираётган йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самара вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди. 
Қайд этилишича, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. “Урал-Муханово” автомобил йўлининг 26-километрида автобус ҳайдовчиси белгиланган тезликни ошириб юборган ва натижада автобус йўлдан чиқиб кетган ҳамда ағдарилиб кетган.
Автобуснинг икки йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна, 10 га яқини касалхонага ётқизилган.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят Давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси ишламоқда.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда.
164views0replies
0

Комментарии