• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 апреля 2024

Тошкент метроси учун яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади.

621
0

Жорий йил февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди, дея хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати.

Унга кўра, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, жорий йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

621
0