Поиск
RUUZ

Общество

Автоблогер "Iwash" UzAuto Motors билан ҳақиқатда шартнома имзолаганми?

UzAuto Motors компанияси ижтимоий тармоқларда ушбу автоблогер ва UzAuto Motors компанияси ўртасида шартнома имзолангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

10568views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Кеча ижтимоий тармоқларда “Iwash“ номи остида фаолият юритувчи автоблогерни UzAuto Motors компанияси билан “ватанпарварлик шартномаси” имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, автоблогер ўз саҳифаси орқали UzAuto Motors компаниясини мақтаб доимий пост жойлаши керак бўлган.
UzAuto Motors компаниясининг маълум қилишича, ушбу контрактга “Ўзавтосаноат” компанияси на компаниянинг ўзи на UzAuto Motors компанияси алоқадор эмас. Бундан ташқари, компаниялар “блогер” деб таърифланган шахсларнинг ҳеч бири билан ҳеч қандай шартномавий муносабатларга эга эмас.
"Интернетда тарқалган контрактнинг бир қисмида Буюртмачи ҳақида маълумот келтирилмаганлигини, шунингдек, унда томонларнинг имзолари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, биз ушбу ахборот уйдирма ва қасддан уюштирилганлигини ишонч билан маълум қиламиз.
Ҳурматли канал админлари ва аъзолари, ахборотни тарқатиш (эълон қилиш)дан олдин уни текширинг. Юқори "охват" кетидан қувиб, сиз ўз "репутациянгизни" хавф остига қўясиз, шунингдек Ёлғон маълумот тарқатганлик учун Қонунни бузасиз", - дейилади хабарда.
10568views0replies
0

Комментарии