Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ Самарқанд ва водийда наркосавдогарларни қўлга олди

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

68views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 28 ёшли фуқаронинг ёнида 2 кг 47 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 4 кг 942 гр. “гашиш” моддаси олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 6 кг. 989 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик моддалар муқаддам қирғизистонлик наркокурерлар томонидан Чортоқ туманига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилганлиги маълум бўлди.
Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда Янгиқўрғон туманида яшовчи 28 ёшли шахснинг бошқарувида бўлган Lacetti’да 1 кг 842 гр “гашиш” моддасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 40 ёшли фуқарога 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситасини қирғизистонлик наркокурер муқаддам Янгиқўрғон туманидаги хуфия жойга қолдириб кетганлиги маълум бўлди. 
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1988, 1995, 1998 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистондан олиб келинган 936 гр “опий” моддасини харидорга бериб, ундан келишилган пул маблағини олган вақтларида ушланди.
Бундан ташқари Қувасой шаҳрида яшовчи 38 ёшли шахс муқаддам тожикистонлик жиноий шериги томонидан Қувасой шаҳридаги хуфия жойга қолдириб кетилган 950 гр. “гашиш” моддасини олиб, уни 1987 й.т. ҳамшаҳарига пулини кейинчалик бериш шарти билан 6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди. 
Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик савдосига Қувасой шаҳрида яшовчи 22 ёшли фуқаро ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
68views0replies
0

Комментарии