Поиск
RUUZ

Общество

"Ташаббусли бюджет"нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

Open Budget портали орқали 2 254 та маҳалла учун 11,7 миллион нафар фуқаро овоз берди.

474views0replies
0

factchecknet.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми якунланди.
1-мавсум 12 мартдан 31 мартга қадар давом этган. Унда, Ўзбекистон бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди. 
Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Маълумот учун, овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб 11,7 миллион нафар фуқаро иштирок этди.
"Шу билан бирга, Қизилтепа туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади", - дейилади хабарда.
Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 
474views0replies
0

Комментарии