Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мозаикали бинолардан реклама баннерлари олиб ташланмоқда

Уларни олиб ташлаш мозаика ва паннолар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилганидан кейин бошланди.

142views0replies
0

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Тошкентда мозаикали композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган бинода демонтаж ишлари олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт ва бошқа вилоятлардаги биноларга ишланган 160 га яқин мозаик композициялари Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган эди. 
Ҳали миллий рўйхатга киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида Фондга [email protected] электрон почта манзилига хабар беришингиз мумкин.
142views0replies
0

Комментарии