Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳамма ишни йиғиштириб, Open Budget'га овоз берасиз" — "замҳоким"дан Open Budget'га мажбурлов (аудио)

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари йиғилиш ўтказиб, ташкилот раҳбарларини Open Budget'га овоз беришга мажбурлади. Сўконғич "замҳоким" жаримага тортилди.

112views0replies
0

Қизилтепа ҳокимлиги

Аввалроқ, Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг мажлис ўтказаётгани аудиоси тарқалди. Аудиода ташкилот раҳбарларига қўпол муомалада бўлиб, Open Budget учун мажбурий овоз йиғиб беришларини талаб қилганини эшитиш мумкин. 
"Қани 3-боғча? Депутат Атамуродова? Нимага ҳоким буйруғини бажармаяпсиз? Мана Атамуродова мисолида ҳамма боғчаларга айтяпман бугун жуда катта ўзргариш бўлади. Камида 50 фоиз мудиралар ишдан кетади. Ҳамма ишингни йиғиштириб, мана шу Open Budget бўйича иккинчи ойга овоз берасиз. Агар бугун ўзгариш бўлмаса, кейин ҳамма боғчалар хафа бўлиб ўтирмасин", - дейди ҳоким ўринбосари.
Аудио ижтимоий тармоқда тарқалганидан сўнг Сенатнинг Инсон Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича комиссияси муносабат билдирди.
Ўрганиш натижалари бўйича Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан Open Budget дастури доирасида ташкилот раҳбарларининг хизмат вазифаларига кирмайдиган ташаббусли бюджет лойиҳасига овоз йиғишга тарғиб қилганлиги ва мажбуран жалб қилганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида МЖтКнинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси тайинланди.
Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланган.
112views0replies
0

Комментарии