Бугун, 5 апрел куни соат 12:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Хонабод кўчасида жойлашган Корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:34 да етиб бориб, ёнғин соат 12:41 да ўраб олинган ва соат 12:43 да ёнғин ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қурилиш чиқиндилар 20 кв.м. майдонда ёнган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида ушбу омборхонада портлаш содир бўлган эди.