Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Artdocfest Asia кинофестивалида Украинадаги уруш ҳақидаги "Шарқий фронт" фильми намойиши тўхтатилди

Маданият вазирлиги ҳолат сабабини очиқлади.

289views0replies
0

Виталий Манский / Facebook

 Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Россиялик режиссёр Виталий Манский ўзининг Facebook'даги саҳифасида “Шарқий фронт” фильми намойиши тўхтатилгани, сўнгра кейинги барча намойишлар ҳам тақиқланганини ёзиб қолдирди. У бу ҳаракатлар Ўзбекистон Маданият вазирлиги буйруғи билан амалга оширилганлигини таъкидлаган.
 Мазкур ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
 Маълум қилинишича, ташкилотчилар қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олмаган.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонуннинг 1-иловасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида фильмни оммавий намойиш этиш рухсатнома олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланади.
Таъкидланишича, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома беришга ваколатли орган этиб белгиланган.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, республика ҳудудида маҳаллий ва хорижий фильмларни намойиш этиш учун хусусий тадбиркорлар томонидан Кинематография агентлигига ариза билан мурожаат этади ҳамда агентлик томонидан ушбу мурожаат 10 иш кунида кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, фильмни оммавий намойиш этишда бир қатор талаб ва шартларга қатъий риоя этилиши белгиланган. Мазкур талаб ва шартларга амал қилинмаслиги фильмни оммавий намойиш этиш учун берилган рухсатноманинг бекор бўлишига олиб келиши кўзда тутилган.
“Бундан ташқари, юқоридаги ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирларни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлигидан рухсатнома олиши шарт экани белгиланган. Бироқ, 2–8 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган “Artdocfest Asia” фестивали деб номланган оммавий тадбирни ўтказиш учун ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилангани тартибда рухсатнома олишмаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий равишда огоҳлантиришларига қарамай оммавий тадбир ва фильмлар намойишини ташкил этиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишган",- дейилади хабарда.
Шунингдек, Маданият вазирлиги оммавий тадбирлар, жумладан, фестиваллар ва уларда фильмлар намойишини тўхтатиш унинг ваколатига кирмаслигини таъкидлади.
289views0replies
0

Комментарии