Поиск
RUUZ

Погода

Ўзгидромет дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Шанба куни республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, якшанба куни эса қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

134views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республиканинг марказий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат +20...+23 даража, жанубда +27 даража илиқ бўлади.
Эртага 6 апрель куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва +15...+18 даража атрофида бўлади.
7 апрель якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна +20...+23 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан +7...+12 даража бўлади.
5-6 апрель кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с тезликгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тоғли ҳудудларда 5-6 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик
(ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, 6 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда 5 апрель кечга томон ва 6 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. 7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат 5 ва 7 апрель кунлари +20...+23 даража, 6 апрель шанба куни +15...+17 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +7...+12 даража атрофида бўлади.
134views0replies
0

Комментарии