Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ ўз ватандошларини пул эвазига Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди

Фуқароларни жиноят устида ушлаш бўйича тезкор тадбирлар Андижон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

97views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Республика миқёсида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Андижонда вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди.
ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни "Туркия-Никарагуа-Мексика" йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
97views0replies
0

Комментарии