Поиск
RUUZ

Общество

Байрам муносабати билан Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча Afrosiyob ҳаракати йўлга қўйилди

“Рамазон Ҳайити” сабаб 10-13 апрель кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида электропоезднинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

96views0replies
0

UzNews.uz

“Рамазон Ҳайити” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
— 775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
— 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
"Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz", - дейилади хабарда.
96views0replies
0

Комментарии