Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда учта автомобиль тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди — видео

Cobalt, Damas ва "Москвич-412" автомобиллари иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

254views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 4 апрель куни соат 15:30 ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликни 27 йиллиги” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда 2002 йилда туғилган Г.А. Cobalt'да қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган вақтида ўз йўналишида қаршисидан келаётган 33 ёшли А.Б. бошқарувидаги Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган. 
Тўқнашув натижасида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган 34 ёшли Н.Х. бошқарувидаги "Москвич-412"га бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, Cobalt ва Damas ҳайдовчилари, ҳамда Damas'даги бир нафар йўловчи тан жароҳатлари билан ШТТЁМга ёткизилган. Аммо, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Cobalt ва Damas ҳайдовчилари шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
254views0replies
0

Комментарии