Поиск
RUUZ

Общество

Қaсим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Хивада норасмий музокаралар ўтказади

Эртага, 5 апрель куни Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради.

117views0replies
24

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қадимий Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.
117views0replies
24

Комментарии