• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 4 апреля 2024

Тошкентда юк машинаси ва 14 та автомашина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

436
0
Видеодан кадр

Бугун, 4 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 10 га яқин автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, бугун, 4 апрель куни соат 11:00 атрофида Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида Камаз тиркамали юкавтомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашиналар иштирокида, 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker 2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia 2, 1 та Nexia 3, 1та Cherry ва 3 та Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

436
0