Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходими $30 минг пора олаётган вақтда ушланди

Амалдор дори воситаларини 2,1 млрд сўм ортиқча пул олганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

92views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари пора олаётган вақтда ушланган.
Маълум бўлишича, амалдор МЧЖга қарашли дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
У келишилган пулдан 22,5 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди. Текширув давомида у аввалроқ 7,5 минг доллар олгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши бўйича гумонланувчи қамоққа олинган.
92views0replies
0

Комментарии