Поиск
RUUZ

Общество

Юзлаб пенсионерларнинг нафақаси картага тушганидан сўнг яна қайта "бекор қилинди"

Халк Банк содир бўлган воқеанинг сабабини тушунтирди ва ҳар бир кишининг пенсияси 5 апрелгача ҳисобланишини билдирди.

2097views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Facebook'да юзга яқин фуқаро пенсия ҳисобига тушганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб бекор қилингани ҳақида ёзишган. Ҳолат юзасидан Пенсия жамғармаси маълумот берди. 
Унга кўра, Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи пенсионерларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар "бекор қилинган" ҳолати юзага келган.
Мазкур ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3 фоизида кузатилган. Ҳозирда ушбу хатоликлар бартараф этилиб, "бекор қилинган" пул маблағлари банк карталарга қайтарилмоқда.
"Эслатиб ўтамиз, барча пенсия олувчиларга, шу жумладан, юқоридаги муаммога дуч келган мижозларга ҳам пенсия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5102-сонли қарорига асосан, ўзгаришсиз ойнинг 5-санасигача тушириб берилади", - дейилади хабарда.
2097views0replies
0

Комментарии