Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда зилзилалар ҳақида олдиндан хабар берувчи миллий дастур қачон ишга тушади?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур мобил дастурнинг қачон ишга тушиши ва у қандай ишлаши ҳақида маълумотлар берди.

126views0replies
0

АОКА

Ўтган йилнинг май ойида президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унда янги мобил илова орқали кучли зилзилалар ҳақида тезкор хабар бериб турилиши маълум қилинганди.
Бугун, АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФВВ ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев мазкур миллий дастур қачон ишлаб чиқилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Қайд этилишича, зилзилани аниқлаш ва у ҳақида хабар беришни амалга ошириш бир неча босқичда амалга оширилади. Айнан аҳолига хабар бериш тизими республиканинг барча нуқталарида зилзила содир бўлган жойни аниқловчи сейсмологик қурилмалар орқали амалга оширилади.
"Бундай қурилмалар аввалги йилларда 50 тага яқин эди. 1 декабрдан яна қўшимча равишда сейсмологик қурилмаларни 200 тага етказиш белгилаб берилган. Булар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 2023 йил ҳам республикада яна 9 та шундай қурилмалар ўрнатилди. Қурилмалар сони 200 га яқин бўлиши учун биз бу йил яна 50 фоизини жойлаштириб чиқишимиз керак. Айнан шу қурилмалар тўлиқ ишини бошлагандан сўнг, содир бўлган зилзилани вақти ва зилзила кучи ҳақида қисқа вақт ичида хабар берилади. Ушбу тизим зилзиладан бир неча сониялар аввал бу ҳақда хабар беради", - дейди Самандар Ҳикматуллаев
Қўшимча қилинишича, бу тизим халқаро халқаро тизимларга ҳам интегирация қилинади. Масалан, Афғонистонда 5 баллдан ортиқ куч билан зилзила содир бўлса, бу бўйича телефонларга хабар келади.
126views0replies
0

Комментарии