Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода кўприк синиши оқибатида юк машинаси қулаб тушди

Мазкур ҳолат бўйича Жондор тумани ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ўрганиш олиб бормоқда.

179views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Бухоро вилояти Жондор туманида кўприк синиши оқибатида юк машинаси дарёга қулаб тушгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жондор тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, Жондор тумани Зарафшон дарёсидаги кўприкнинг қулаши натижасида юк машинаси дарёга қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.
"Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади", - дейилади хабарда.
179views0replies
0

Комментарии