Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали тумани судининг суяси Ш.А. пора-олди бердиси вақтида қўлган олингани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Судялар олий кенгаши Матбуот хизмати изоҳ берди.
Айни пайтда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ушбу йиғилиш доирасида Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш.А.ни ЖКни 168-модда (фирибгарлик) ва 28,211-моддаларининг (пора бериш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
"Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш.А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди. Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади хабарда.