Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган яна бир эркак 14 йилга қамалди

Судланувчи эркак маст ҳолатда аёли фарзандларини ҳар куни олиб борадиган боғча олдига бориб, унинг танасига бир неча маротаба пичоқ билан урган.

163views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўз аёлини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларида тўпланган маълумотларга кўра, шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган эр-хотин ўртасида тез-тез оилавий жанжаллар бўлиб турган. Оқибатда аёл икки нафар фарзанди билан қизлик уйига кетиб қолган. Шундан сўнг турмуш ўртоғини асоссиз рашк қилган эркак ундан ўч олиш мақсадида аёли фарзандларини ҳар куни олиб борадиган боғча олдига бориб, уни ўлдириш режасини тузган.
Маст ҳолатда бўлган эркак кийимининг енг қисмига яшириб олган ўткир тиғли жисм билан хотинига бир неча маротаба уриб, унинг қотилига айланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчига суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) жиноятини содир этганликда айбли деб топилди ва 14 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
163views0replies
0

Комментарии