Жорий йилнинг 31 март куни, Хоразм вилояти Урганч тумани "Боғдорчи" маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштиришгани аниқланди. Вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган ўзаро жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/0cfefIXzJg0533NAfQki.png)
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/FplTUp8TB8hSjzEjuSIT.png)
Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Шунингдек, ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.