Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда электромобиллар импорти 4 баробарга ошди

2 ойда $85,7 млнга 3мингтадан ортиқ электромобил импорт қилинган.

67views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2663 тага ёки 4 баробарга ошган.
Ўзбекистон 2 ойда 7 та хорижий давлатдан электромобил импорт қилган.
Маълумот ўрнида, 2 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 3 479 та
— БАА – 8 та
— Гонконг – 5 та

67views0replies
0

Комментарии