Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum ва Zoo Planeta дўконлари тармоғи Mehr бошпанасига ёрдам беришди

Uzum миллий рақамли экотизими сервислари ва Zoo Planeta дўконлари тармоғи бугунги кунда 1200 дан ортиқ итлар яшайдиган бошпанага озиқ-овқат ва дори-дармонлар топширишди, шунингдек, маблағ ўтказишди.

165views0replies
0

Бошпанага ёрдам бериш учун Uzum Market ва Uzum Tezkor маблағ йиғишни ташкил этишди.
«Рамазон – ёрдамга муҳтожларга алоҳида эътибор бериш керак бўлган вақт. Ҳамкорлар билан биргаликда Mehr бошпанасига ёрдам беришга қарор қилдик. Бошпана ходимлари ҳар куни кўплаб итлар ва кучукларни боқишади ва даволашади, ижтимоийлаштиришга ёрдам беришади. Mehr туфайли қаровсиз қолган ҳайвонлар вақтинчалик ёки доимий уйларини топадилар. Ва, албатта, бошпаналар бизнинг ёрдамимизга муҳтож», – дейди Uzum Tezkor сервисининг Ритейл йўналиши раҳбари Иван Гординский.
«Биз учун ҳар қандай ҳисса ва ёрдам қадрли, озиқ-овқат ва дори-дармонлар – бу бошпанада доим етишмаётган нарса. Биз қўллаб-қувватлагани учун компания ва уларнинг жамоаларига миннатдорчилик билдирамиз ва умид қиламизки, Тошкентнинг бефарқ бўлмаган ғамхўр аҳолиси Uzum ва Zoo Planeta ташаббусига қўшилади. Аммо бизнинг асосий мақсадимиз – бу бошпанамиз яшовчилари учун меҳрибон эгаларни топишдир, шунинг учун агар сиз ит олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, бошпанадан ит ҳақиқий дўстингизга айланиши мумкинлигини унутманг», – дейди Mehr итларга ёрдам марказининг директори Ермакова Малика.
Mehr итларга ёрдам марказини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги карталарга маблағ ўтказиш мумкин:
• Uzcard: 8600 5729 0788 2992
• Visa: 4685 9701 6608 5330
Марказ ҳаёти ҳақида маълумот: @mehr_shelter
Реклама ҳуқуқи асосида
165views0replies
0

Комментарии