Поиск
RUUZ

Общество

Солихон домла Ортиқхўжаев қамалди

Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев иккита модда билан айбланиб, қамоққа олинди.

1299views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон домла Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 30 март куни Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари ва ДХХ ходимлари томонидан жиноятда гумон қилиниб, қидирувда бўлган фуқаро бўйича қидирув ишларини олиб бориш учун Солихон домланинг Сергели туманидаги уйига боришган.
Аммо, Солихон домла ходимларга нисбатан носамимий муносабатда бўлиб, бақир чақир қилиб, баланд овозда “террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман” деб шовқин қилиб, шу ердан ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчилигини бузган. Шунингдек, ИИО ходимлари томонидан ўзига тегишли бўлган телефонини тақдим қилиш сўралганида, уларга телефонини тақдим этмасдан, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди қарори билан Солихон домла Ортиқхўжаев МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ҳам Солихон домла Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳақида ёмон гаплар гапиргани учун Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом ноиби лавозимидан олинган эди.
1299views0replies
0

Комментарии