Поиск
RUUZ

Общество

Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди – жадвал, нархлар

Ҳаво қатнови ҳар куни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.

166views0replies
0

Uzbekistan Airports

Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкент шаҳарларини мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлайди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
Ҳаво қатнови ҳар куни Москва Внуково аэропортидан Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади. Самолётлар Москвадан соат 21:30 да, Тошкентдан соат 04:40 да учади.
Авиакомпания сайтида бир томонлама чиптани 8 минг рублга (1 миллион 90 минг сўм) харид қилиш мумкин. Икки томонга авиачипта 18 минг рубль (2,45 миллион сўм) туради.
Эслатиб ўтамиз, авиаташувчи ҳар куни Москва – Самарқанд – Москва, шунингдек, Санкт-Петербург – Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади.
166views0replies
0

Комментарии