Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда автомашиналарни давлат рўйхатидан ўтказиш 68 бараварга қимматламоқда

1 апрелдан автомашиналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов оширилмоқда. Электромобиллар учун эса тўлов 15 бараварга оширилади.

1032views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкалари оширилиши тасдиқланди. Бу тўғрисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 31 мартдаги буйруғи тасдиқланган
Қайд этилишича, 1 апрелдан электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга —1,5 БҲМгача, яъни 510 минг сўмгача оширилади. Қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошиб, 6,84 БҲМ ёки 2,32 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, бунгача автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида — 34 минг сўм эди.
1032views0replies
0

Комментарии