• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 1 апреля 2024

Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — жароҳатланганлар бор (видео)

Иккита Cobalt ва Nexia-3 ўзаро тўқнашди. Икки нафар ҳайдовчилар шифохонага олиб кетилган.

553
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 март куни соат 22:45 ларда Чилонзор тумани Сеул кўчасида 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt, 30 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3, 42 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли ва 22 ёшли ҳайдовчи тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

553
0