Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ўзини ногирон кўрсатиб, тиланчилик қилган икки йигит қамалди

Улар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик қилишган.

308views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, асли бухоролик бўлган икки йигит соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилишган. Улардан бири аравачада, иккинчиси унга ҳамроҳлик қилиб жамоат жойларида навбати билан тиланчилик қилишган.
Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 188-3 моддаси (тиланчилик қилиш) 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
308views0replies
0

Комментарии