• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 29 марта 2024

"Масъул раҳбарларнинг 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилган" — Шавкат Мирзиёев

Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олиниб, барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

268
0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Хусусан, Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга «ҳайфсан» берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.


268
0