• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 марта 2024

Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.

278
0
UzNews.uz

Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, Янгиҳаёт туманида 29 март куни 10:00 дан 17:00 гача:

— Йўлдош маҳалласи;

— Ал-Фарғоний маҳалласи;

— «Тошкент» маҳалласи;

— «Файзли» маҳалласи;

— «Чортоқ» маҳалласи;

— «Чароғон» маҳалласи;

— Улгуржи истеъмолчилар - 46 та.

Сергели туманида 29 март куни 14:00 дан 16:00 гача:

— «Эшонбулоқ» маҳалласи;

— «Садоқат» маҳалласи;

— «Хонобод» маҳалласи;

— Улгуржи истеъмолчилар - 24 та.

Бектемир туманида 29 март куни 14:00 дан 16:00 гача:

— Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;

— Улгуржи истеъмолчилар - 6 та.

Олмазор туманида 30 март куни 11:00 дан 17:00 гача:

— «Зиё» маҳалласи;

— Улгуржи истеъмолчилар - 5 та.


278
0