• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 29 марта 2024

Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган Ходжаев 19 йилдан сўнг бошқа лавозимга ўтди.

294
0
Кинематография агентлиги

Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 28 март куни Киночилар уйида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Администрация ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Кинематография агентлиги раҳбарияти ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланганлиги ўқиб эшиттирилди ва Агентлик жамоасига таништирилган.

Маълумот учун, у 2005 йил апрелидан 2024 йил февралигача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Ходжаев жорий йилнинг февраль ойида МТРК раиси лавозимидан кетганди. Унинг ўрнига Бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев МТРКга раис бўлганди.

294
0