Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туман «Хўжалар» МФЙда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видео мурожаат тарқалди.
Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш ишлари давомида Қоракўл туман “Хўжалар" МФЙ ҳудудидан 3 нафар фуқаро томонидан 22 туп ҳар хил ўлчамдаги манзарали дарахтлар кесиб ташланганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
"Бундан ташқари, табиатга етказилган зарар 146 млн 200 минг сўм ҳамда 25 млн 500 минг сўм жарима қўлланилди',- дейилади хабарда.