Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ва 18 ёшли йигит ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади

2008 ва 2006 йилда туғилган йигитлар ўртасида ўзаро жанжал бўлган. Натижада, 18 ёшли йигит тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

765views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки ўқувчи ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида улардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар қилди. 
Жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М. Д. 2006 йилда туғилган О. А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.
О. А. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
765views0replies
0

Комментарии