Поиск
RUUZ

Общество

Жума куни Тошкентда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Экология вазирлиги фуқароларни акцияда иштирок этишга ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган транспортдан фойдаланишга чақирди.

220views0replies
0

UzNews.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Бу Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.
"Автомобилсиз кун"ни ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.
Экология вазирлиги барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақиради.
220views0replies
0

Комментарии