Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллик юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади

Ассамблеянинг республикада ўтказилиши халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича жаҳон парламентлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка хизмат қилади.

47views0replies
0

Олий мажлис сенати

Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўртасида ПИнинг 150-юбилей ассамблеясини 2025 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дунёнинг 180 парламентини бирлаштирган ушбу нуфузли тузилма парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибасига эга мамлакатларда ўзининг олий органи – Ассамблея йиғилишларини ўтказмоқда.
Ассамблеянинг Марказий Осиё минтақасида илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва парламентаризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганини тасдиқлайди.
Минтақамизда парламент йўналишидаги бундай кенг кўламли тадбирнинг илк бор ўтиши Ўзбекистон парламентининг БРМни амалга оширишдаги фаол иштироки, норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштирилиши, парламент даражасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенглиги масалаларини илгари суриш, Ёшлар парламенти доирасида ёшларни қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жалб этилиши билан изоҳланади.
"Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг мамлакатимизда ўтказилиши парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, БРМ эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради"- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллик юбилей ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
47views0replies
0

Комментарии