• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 марта 2024

Сурхондарёда ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирган савдогар 17 йилга қамалди

Олибсотар савдогарлар мунтазам равишда бозорда жой талашиб келган.

27 марта 2024
269
0

Сурхондарёдаги бозорларнинг бирида олибсотар савдогар ўз ҳамкасбини пичоқлаб, ўлдирган. «Миллар» дастурининг хабарига кўра, мазкур ҳолат 2023 йилнинг 15 октябрь куни соат 05:30 атрофида содир бўлган.

Маълум қилинишича, жиноятчи ва жабрланувчи мунтазам равишда жой талашиб келган. Натижада уларнинг жанжали мева савдоси билан шуғулланган жабрланувчининг воқеа жойида вафот этиши билан якунланган.

Ушбу ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Термиз шаҳар судида кўриб чиқилди.

"Қасддан ўлдириш ниятим йўқ эди, онамни сўккани учун мажбур бўлдим. Бу ишларни ҳеч қачон такрорламайман. Оила аъзоларидан кечирим сўрайман",- дейди судланувчи.

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг «Ж» ва «л» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


27 марта 2024
269
0