Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда бинолар деворларида ишланган мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Бу рўйхатга киритилган объектларда қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тегишли хулосадан кейин амалга оширилади.

60views0replies
0

4traveler.me

Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.
Қайд этилишича, бинолар деворларида ишланган мозаика композицияларини белгиланган тартибда давлат кадастрига киритилади. Рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойларнинг кадарст ҳужжатига ушбу объектлар маданий қийматига эгалиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
60views0replies
0

Комментарии