Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзоларининг даромади 2 млн сўмгача оширилади

Президент Наманганни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чораларини белгилаб берди.

38views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. 
Қайд этилишича, Сайхунобод тажрибаси асосида Наманганда ҳам катта ҳаракат бошланган. Вилоятнинг 14 та туманидаги 788 та маҳаллага банк филиаллари бириктирилган. Улар “маҳалла еттилиги” билан бирга хонадонлардаги имкониятларни, оиланинг хоҳиш-истакларини ўрганмоқда.
Биринчи босқичда кам даромадли 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзолари жон бошига ойлик даромадни 2 миллион сўмгача ошириш чоралари кўрилади. Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади. Маҳаллаларда гулчилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай ва картошка етиштириш имконияти, айниқса, яхши. Бунга имтиёзли кредитлар ажратилади.
"Бу ишларни ким қилиши керак? Президент вакили бўлган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, 5 мингдан ортиқ иқтисодий идора ходимлари, маҳалладаги “еттилик” қилиши лозим. Бунинг учун барча масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан ишлайдиган тизимни йўлга қўйиши керак", – деди давлат раҳбари.
Ангрен шаҳридан то Тўрақўрғонгача 100 километр юрилади, автомобиль оқими кунига 10 мингдан ошади. Тадбиркорлар бу йўл бўйида ошхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтириб, 10 минг аҳолини доимий банд қилишга тайёр. Буни тартибли ташкил қилиш учун мастер-режа ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилди.
Наманган вилоятининг тоғли ва хушманзара ҳудудларида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга қулайлик яратиш учун авиа ва темирйўл қатновларини кўпайтириш зарурлиги айтилди. Наманган халқаро аэропортида юк терминали ва Қамчиқ довонига яқин жойда логистика маркази ташкил этиш чоралари белгиланди. Тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, электр техникаси, қурилиш материаллари тармоқларидаги лойиҳалар бўйича кўрсатмлар берилди.
Энди Чуст ва Поп туманида 10 минг аҳоли учун “Янги Ўзбекистон” массивлари, яна 20 минг хонадонли турар жойлар, IT-парк ва боғ барпо этилади. Туманларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўллар қуриш ва таъмирлаш вазифалари белгиланди.
38views0replies
0

Комментарии