Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда "манёвр" қилган Lacetti ҳайдовчиси аянчли ЙТҲ содир этди

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia 2 йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

1894views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб, турли манёврлар қилиб, ЙТҲ содир қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 март куни соат 23:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Lacetti, Nexia 2 ва Nexia 3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Ғ.Н. бошқарувидаги Nexia 2 автомашина йўловчиси 1993 йилда туғилган Ғ.Г. тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1894views0replies
0

Комментарии