Ушбу тадбир арафасида UzPost Ўзбекистон Миллий почта хизмати посткроссинг фаолияти, унинг Ўзбекистонда ривожланиши ва қандай қилиб посткроссер бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Посткроссинг ўзи нима?
Postcrossing.com – инглиз тилидаги халқаро расмий веб-сайт бўлиб, у 200 дан ортиқ мамлакатлардан 800 000 га яқин откриткалар билан алмашиш ишқибозларини бирлаштиради.
Сайтда анкетани тўлдириш, қоидалар билан танишиш, тадбирларни кузатиб бориш, форумда мулоқот қилиш ва, албатта, откриткаларни юбориш ва қабул қилиш мумкин. Посткроссинг яшаш жойи, жинси, келиб чиқиши ва эътиқодидан қатъий назар ҳамма учун очиқ.
Ўзбекистон посткроссерлар ҳамжамияти
2024 йилнинг март ойига сайт маълумотларига кўра, Ўзбекистонда посткроссинг билан шуғулланувчилар 187нафарни ташкил қилади, улар бугунги кунга қадар 15 934 та откриткалар жўнатишган. Иштирокчилар сони бунчалик кўп бўлишига қарамай, яқин вақтгача посткроссерлар офлайн форматда учрашишмаган эди.
Ўзбекистондан откриткани қандай юбориш мумкин?
Ўзбекистонда истиқомат қилсангиз, почта откриткасини исталган UzPost почта бўлимидан юборишингиз мумкин. Сайтнинг «Тарифлар» бўлимида сиз откриткаларни юбориш нархлари билан танишишингиз ёки почта индексингизни билиб олишингиз мумкин.
Агар сизга откритка ва совғалар алмашиш ғояси ёқса, аммо халқаро веб-сайтда рўйхатдан ўтишга тайёр бўлмасангиз, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудидаги яқин инсонингизга откритка ёки совға юбориб кўринг. Буни максимал даражада тез амалга ошириш учун UzPost нинг «Bir Qadam» хизматидан фойдаланишингиз мумкин – жўнатмангиз атиги 1 кун ичида ўз манзилига етиб боради. Ушбу хизмат орқали оғирлиги 20 кг дан ошмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган жўнатмаларни юбориш мумкин.
14 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро посткроссерслар учрашувида барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Чипта ўрнида сиз 30 000 сўмга махсус «учрашув» откриткасини харид қилишингиз лозим. Учрашувда иштирок этиш учун 7 апрелгача Telegram орқали боғланиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида