• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 марта 2024

Тошкентда яшаш хонадонининг ертўласида "майнинг ферма" ташкил қилган шахс ушланди

У электр тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, майнинг крипто-активлари қурилмаларидан тижорат мақсадида умумий фойдаланган.

425
0
Бош прокуратура

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги 19-мавзе ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.О. ўз уйининг ертўласида 5 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 680,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

425
0