Поиск
RUUZ

Спорт

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши майдонга тушади

Ушбу баҳсдаги ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасини муддатидан олдин кейинги босқичга олиб чиқади.

120views0replies
0

UzNews.uz

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг МТЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да старт олади.
Учрашувни Аҳмед Фаисал Ал-Али (бош ҳакам), Обейдат Айман ва Муҳсен Аҳмад (қанот ҳакамлари) бошқариб боришади.
Ушбу баҳсдаги ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасини муддатидан олдин кейинги босқичга олиб чиқади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши 8 маротаба баҳс олиб борган. Шундан 5 та ўйинда ўзбекистонлик футболчиларнинг қўли баланд келган бўлса қолган 3 та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ушбу босқичда Ўзбекистон МТЖ сафарда Гонконгга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи учинчи турдан сўнг гуруҳдаги ҳолат.
120views0replies
0

Комментарии