Поиск
RUUZ

Общество

"Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз" — Шавкат Мирзиёев

Президент Наманганда “Гавҳар груп” заргарлик корхонаси билан танишди.

163views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманган вилоятига ташриф буюриб, Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда корхонада 10 минг хил дизайндаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Чет эллар билан ҳамкорликда қўл соатларининг тилла корпусини тайёрлаш йўлга қуйилган. 2023 йилда 270 килограмм маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, бу ерда 3D моделлаштириш орқали буюртма асосида исталган кўринишдаги буюмларни ишлаб чиқариш мумкин.
"Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин, юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланаяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қилаяпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратаяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда туркиялик ишбилармонлар билан тажриба алмашиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича мулоқот бўлди.
Давлат раҳбари шу ерда “Мехмаш” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди. Бу корхона йилига 20 минг тонна бурама мих ва 18 минг тонна рулонли қоғоз ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик экспорт қувватига эга. 700 киши иш билан таъминланган.
163views0replies
0

Комментарии