• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 марта 2024

Хоразмда ичида вояга етмаган йўловчилар бўлган Cobalt ағдарилиб кетди — видео

Вилоят ИИБ ичида вояга етмаган қизлар бўлган Cobalt ЙТҲга учрагани юзасидан маълумот берди.

796
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Хоразмда вояга етмаган қизлар Cobalt'ни бошқариб, ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К-953 автомобил йўлнинг 3-километрида содир бўлган.

Дастлабки суриштирув жараёнида, Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Н.Х. (эркак) ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинани бошқариш пайтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дала майдонига ағдарилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

796
0