Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни кескин қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги Crocus City Hall савдо марказида содир этилган теракт юзасидан баёнот берди.

282views0replies
0

Sputnik

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги “Крокус Сити” савдо марказида содир этилган терактни кескин қоралайди. Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз”, — дейилади республика ташқи ишлар вазирлиги баёнотида
Вазирлик қурбонларнинг барча қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарига кўра, элчихона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
"Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини изҳор қиламиз.
Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг call-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: [email protected]", - дейилади хабарда. 
282views0replies
0

Комментарии