• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 22 март 2024

Қашқадарёда кўприкка туташ йўлни сел ювиб кетди — видео

Ҳокимлик ҳодиса юзасидан маълумот берди.

512
0
Видеодан кадр

21 март куни туни билан ёққан ёмғирнинг одатий меъёрдан кўп бўлиши натижасида Қашқадарёда кўприкка туташ йўлнинг бир қисмини сув кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, Китоб туманининг "Аёқчисой" дарёси устидан ўтувчи 4К-271 "Русқишлоқ-Макрид-Минжир" автомобил йўлидаги узунлиги 47 метр бўлган кўприкка туташ йўлнинг бир қисмини сув ювиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган. Воқеа жойига тезда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлардан иборат тезкор гуруҳ етиб борган.

"Кўрилган чоралар натижасида дарё ўзани махсус техникаларни жалб қилиш орқали бетон плиталар ёрдамида ихоталаниб, йўлнинг сув ювиб кетган қисми қум-шағал ёрдамида қайта тўлдирилди. Ҳозирда кўприкда транспорт воситалар ҳаракати қайта тикланган. Тезкор гуруҳнинг кўприк таъмири ишлари якуний босқичга кирган", - дейилади хабарда.

512
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш